Бухорода 18 ёшли қиз 3 кунлик чақалоғини пулламоқчи бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятининг Бухоро туманида уч кунлик чақалоғини сотмоқчи бўлган 18 ёшли аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 апрель куни олиб борилган тезкор тадбир давомида 2008 йилда туғилган Бухоро туманида истиқомат қилувчи фуқаро ўзининг ҳали туғилганига уч кун ҳам бўлмаган қиз фарзандини ғаразли мақсадларда савдога қўйгани аниқланган. Гумонланувчи чақалоқни 4000 долларга пуллашни режалаштириб, шартли мижоздан келишилган маблағнинг 800 долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан жиноят устида қўлга олинган.

Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) учинчи қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ўз боласини сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг