Чилида суюқ газ ташувчи юк машинаси портлаб кетди. Қурбонлар бор (видео)
Олам
−
21 Февраль 3497 1 дақиқа
Чили пойтахти Сантьягода суюқ газ ташувчи юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Маълум бўлишича, 19 февраль куни Чилида суюқ газ ташиётган юк машинаси автомагистраль ва саноат ҳудудида ағдарилиб кетган ва портлаган. Оқибатда камида 4 киши ҳалок бўлган. Яна 17 киши жароҳат олгани айтилган. Юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, аварияга учрагани айтилган. Расмийларнинг айтишича, юк машинаси ҳайдовчиси ҳам воқеа жойида ҳалок бўлган.
Қайд этилишича, юк машинаси маҳаллий газ компанияси “Гасcо”га тегишли бўлган.
Ўт ўчирувчиларнинг сўзларига кўра, портлаш тахминан 150 дан 200 метргача радиусда сезилган ва камида 50 та транспорт воситасига зарар етказган.
Президент Габриэл Бориcнинг айтишича, портлаш оқибатида 3 та бизнес объектига зарар етган. Аммо, ҳозирча кенг кўламли зарар ҳақида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистоннинг Карачи шаҳридаги уч қаватли тураржой биносида кучли портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлганди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Россияга боради
02 Июнь