Чирчиқда бир гуруҳ кўча безорилари ушланди
3-саҳифа
−
24 Апрель 6465 2 дақиқа
Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш йўналишида ДХХ ва ИИВ органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ўзларини қонундан устун қўйиб, кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Хусусан:
- Икром Эркинович Саидов, 1988 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан судланган;
- Ислом Эркинович Саидов, 1990 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан судланган;
- Умиджон Зафар ўғли Баизбаев, 1998 йилда Тошкент вилоятида туғилган;
- Аъзамжон Мансурович Рустамов, 2001 йилда Бухоро вилоятида туғилган;
- Қурбонали Носирович Супонов, 2002 йилда Навоий вилоятида туғилган;
- Мирзохид Шуҳратович Фармонов, 1988 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.
Билдирилишича, ушбу шахслар умум эътироф этилган хулқ-атвор нормалари ва жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, ошкора равишда жамоат тартибини бузиб, безориликлар содир этган. Фуқароларга руҳий ва жисмоний босим ўтказиш орқали пул топиш билан шуғулланган.
Ушбу шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларидан жабр кўрганлар ДХХнинг 1520 ёки ИИВнинг 102 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термиз шаҳрида безорилик ҳаракатларини содир этган бир гуруҳ шахслар қўлга олинган эди.
Live
Барчаси