Доллар курси қарийб 100 сўмга пасайди
Жамият
−
14 Май 3089 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 98,06 сўмга тушди ва 11 975,36 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 113,6 сўмга пасайди ва 14 020,75 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,56 сўмга тушди ва 162,91 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 13,01 сўмга пасайди ва 1764,95 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 8 минг 600 сўмга пасайди ва 1 млн 880 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 14 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 22 млн 850 минг 735 сўмга тушди ва 952 млн 587 минг 300 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси