Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
11 Декабрь 27106 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 декабрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 26,55 сўмга ошди ва 12 047,45 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 110,41 сўмга кўтарилиб, 14 099,13 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 3,59 сўмга тушди ва 151,90 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 5,16 сўмга баландлади ва 1706,90 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 100 сўмга тушди ва 1 млн 669 минг 500 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 11 декабрь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 21 млн 36 минг 555 сўмга тушган ва 1 млрд 88 млн 24 минг 805 сўм этиб белгиланган.