Доллар курси яна кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 10 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,18 сўмга ошди ва 12 320,34 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 106,5 сўмга пасайди ва 14 614,39 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,4 сўмга тушди ва 159,36 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 6,19 сўмга кўтарилди ва 1779,26 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 43 минг 100 сўмга ошди ва 2 млн 12 минг сўмни ташкил қилди. 

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 9 февраль Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 37 млн 917 минг 862 сўмга ошган ва 847 млн 36 минг 960 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин валюта биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг