Элчихоналарда тадбиркорлар учун колл-марказ ташкил қилиниши мумкин

Жамият

image

Хорижда юзага келаётган муаммоларни тез ва самарали бартараф этиш учун Ўзбекистон элчихоналарида колл-марказлар ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда жорий йилнинг 17 январь куни Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ташкил этилган элчилар ва тадбиркорлар иштирокидаги очиқ мулоқотда сўз борди. 

Учрашув давомида тадбиркорлар хорижий бозорларга чиқиш, инвестиция жалб этиш ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари юзасидан элчилар билан бевосита мулоқот олиб бориш имкониятига эга бўлган.

Тадбиркор Фахриддин Илёсовнинг фикрича, ўз мажбуриятини бажармаётган хориждаги ҳамкорлар билан судма-суд юришдан кўра, баъзан Ўзбекистон элчихонасининг аралашуви самаралироқ бўлади. У ўзбекистонлик тадбиркорлар шундай вазиятларда элчихоналардан кўмак олиши учун колл-марказлар ташкил этишни таклиф қилган.  

“Чет элдаги контр-агентларимиз билан муаммолар бўлиб туради. Дейлик, маҳсулотни ёки пулимизни беришмайди. Бу бўйича судлашамиз, судларда ютамиз, лекин ўша давлатда таъсир доирамиз кичкина бўлгани сабабли, халқаро судларда ютган тақдиримизда ҳам пулимизни ололмай қийналиб юрамиз”, дейди тадбиркор Илёсов. 

Шунингдек, у элчихонадаги колл-марказга тадбиркорлар томонидан бўладиган шикоятлар асосида ўша мамлакатдаги корхоналарнинг “қора рўйхати” ҳам тузилиши мумкинлигини қўшимча қилган.

Мулоқотга раислик қилган Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев тадбиркорнинг таклифни қўллаб-қувватлаб, тегишли топшириқлар берган.

“Менимча, жуда тўғри фикр. Кўп элчиларимизда, айниқса Россияда колл-маркази бор. Тадбиркорларга ҳам шундай колл-марказ ва шу компаниялар билан ишламанглар деган “қора рўйхат”ни ҳам қилиш ҳуқуқий томондан қийин бўлмаса керак. Агар ҳар бир элчихонамиз ўзининг веб-сайтида тадбиркорлар учун колл-марказ қилиб қўйса, менимча, жуда қулай бўлади”,  дейди Бош вазири ўринбосари.

Мазкур тадбир Президент томонидан белгиланган экспортни кенгайтириш, инвестиция муҳитини яхшилаш ва тадбиркорларни ташқи бозорларга олиб чиқиш бўйича топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган бўлиб, учрашув давомида барча таклифлар жойида режали ишлаб чиқиш учун масъулларга юклатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркор Элчихона колл-марказ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг