Элдор Шомуродов Туркиянинг гранд клубига ўтиши мумкин
Спорт
−
04 Февраль 15581 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Туркиянинг “Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов фаолиятини Суперлиганинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sporsafe” хабар берди.
Унга кўра, “Фенербаҳче” чемпионат доирасида ўзининг ажойиб ўйини билан ажралиб турган Шомуродов бўйича “Башакшеҳир” билан боғланган. Клуб президенти Гўксел Гумушдоғ эса футболчининг трансфер ҳуқуқи учун 20 миллион евро талаб қилаётгани маълум бўлди.
“Башакшеҳир” ҳужумчини сотиб олиш учун жами 5,7 миллион евро сарфлаган. Шунингдек, футболчининг кейинги трансферидан олинадиган фойданинг 10 фоизи “Рома” клубига берилади.
Маълумот учун, Элдор Шомуродов жорий мавсум чемпионат доирасида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол урди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик футболчи Н’Гола Кантенинг “Фенербаҳче”га трансфери барбод бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров
Live
Барчаси