Электр энергияси тарифлари 7 йилга музлатилиши мумкин. Қозоғистонда!
Олам
−
02 Декабрь 2613 2 дақиқа
Қозоғистонда электр энергияси тарифлари етти йилга музлатилиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат Энергетика вазирининг “Электр энергиясига чегара тарифларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳасида сўз боради.
Ҳужжатда айтилишича, жорий йилнинг 8 октябрида мамлакат раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев раислигида макроиқтисодий номутаносибликлар ва инфляцион хатарлар масалалари бўйича йиғилиш ўтказилган. Унинг якунларига кўра, макроиқтисодий барқарорлик бўйича чоралар кўриш топшириғи берилган. Шу тариқа, электр энергиясига чегара тарифларининг ўсишини музлатиш бўйича қарор қабул қилинган.
“Ушбу буйруқ 2026-2032 йиллар учун электр энергиясига максимал тарифларни 2025 йилдаги электр энергияси учун максимал тарифлар даражасида тасдиқлашни назарда тутади. Шуни таъкидлаш керакки, 2026-2032 йиллар учун максимал тарифларни тасдиқлаш битта харидорнинг нархига таъсир қилмайди, чунки максимал тарифлар 2025 йил учун максимал тарифлар даражасида тасдиқланади”, дейилади лойиҳада.
Тасдиқланган тарифларнинг кучга кириш муддати 2026 йил 1 январь. Уларнинг амал қилиш даври 2026-2032 йиллар. Лойиҳа жорий йил 17 декабргача оммавий муҳокамада бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистонда электр энергияси таъминотига чекловлар жорий қилингани ҳақида хабар берилган эди. Электр тармоқларини тақсимлаш компанияси вакиллари электрни ўчириш ва чеклашларни Нурек сувомборидаги сув сатҳининг пастлиги билан изоҳлаган.