Энди айрим шахсга доир маълумотларни Ўзбекистондан ташқарида сақлаш мумкин

Олам

image

Энди айрим турдаги шахсга доир маълумотларни Ўзбекистондан ташқарида сақлаш ва қайта ишлаш мумкин. Бу ҳақда кеча, 26 март куни қабул қилинган қонун билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунда сўз боради.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, қуйидаги шахсга доир маълумотлар Ўзбекистон ҳудудида сақланиши шарт:

  • шахсларнинг биометрик маълумотлари;
  • шахсларнинг генетик маълумотлари;
  • Ўзбекистон ҳудудида фаолият олиб бораётган телекоммуникациялар операторларидаги уларнинг хизматларидан фойдаланувчи жисмоний шахсларнинг маълумотлари.

Юқорида кўрсатилмаган шахсга доир маълумотлар қуйидаги шартлардан бири бажарилганда, Ўзбекистондан ташқарида сақланиши ва ишлов берилиши мумкин:

  • чет давлатни шахсга доир маълумотларнинг бир хил ҳимоя қилинишини таъминловчи давлат сифатида тан олиш;
  • оператор томонидан ваколатли давлат органи тасдиқлайдиган талабларга жавоб берувчи стандарт шартномавий шартлар ёки мажбурий корпоратив қоидалар қабул қилиниши ва уларга риоя этилиши;
  • рўйхати ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган шахсга доир маълумотларни бошқариш ва сақлаш соҳасидаги халқаро стандартларга оператор томонидан риоя этилиши.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

шахсга доир маълумотлар биометрик маълумотлар генетик маълумотлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар