Энди “Open budget” лойиҳалари овоз йиғмасдан ғолиб бўлиши мумкин
Жамият
−
30 Август 40831 1 дақиқа
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаларини аҳоли ва давлат ўртасида шерикчилик асосида молиялаштириш имконияти яратилади ва агар лойиҳалар қийматининг ярмини аҳоли қопласа, ушбу лойиҳалар автоматик ғолиб деб топилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 августда қабул қилинган “Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, 2026 йилдан бошлаб ижтимоий масалаларга оид лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш тартиби жорий этилади.
Бунда, ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоиз қисми ихтиёрий равишда молиялаштирилган тақдирда лойиҳалар автоматик равишда ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.
Лойиҳалар шериклик асосида молиялаштирилганда:
- овоз беришда иштирок этмаган ҳолда ғолиб деб топилади;
- тегишли маҳаллаларга танаффус бериш амалиёти қўлланмайди.
Шунингдек, 2025 йил 1 октябрга қадар “Очиқ бюджет” ахборот порталида “Ташаббусли бюджет” доирасида ғолиб бўлган лойиҳаларнинг интерактив харитаси ишга туширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президентнинг мазкур қарори билан эндиликда “Ташаббусли бюджет” доирасида “Депутатлар ташаббуси” амалиёти жорий этилиб, дастур доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳалар депутатлар томонидан ғолиб деб топилиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь