Фарғона ва Жиззахда мансабдорлар пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Жиззахда давлат ҳисобидаги ерни тадбиркор номига ўтказиб бермоқчи бўлган туман ҳокимияти мансабдори ва Фарғонада 2,5 миллиард сўм кредитни 5 фоиз улуш эвазига таниш тадбиркорга чиқариб бермоқчи бўлган банк бўлими раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.
 
ДХХ ва Бош прокуротуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда аниқланишича, Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги мансабдор ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг ишончига кириб, унга туман мелиорация бўлими балансида бўлган 45 сотих ер майдонини ўзининг яқин алоқалари орқали олиб беришни ваъда қилган. Бу ҳам етмаганидек, тадбиркорнинг 2002 йилда туғилган танишини маҳаллий МЧЖлардан бирига ишга киритиб қўйиш эвазига 500 АҚШ доллари ҳам талаб қилган ва сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ҳокимият вакили ушбу масалаларни ҳал қилиб бериш баҳонасида аввал ҳам 3,5 млн сўм олиб, шахсий эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Тезкор тадбирда аниқланган бошқа ҳолатда эса Ўзбекистонда фаолият юритувчи хусусий акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Фарғона банк хизматлари маркази раҳбари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кирган. Мансабдор шахс банкнинг бош офисидаги танишлари орқали унга 2,5 миллиард сўм миқдорида кредит ажратиб бериш эвазига кредитнинг 5 фоизини, яъни 125 млн сўм талаб қилган. Банк мансабдори сўралган пул маблағи ҳисобидан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
 
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятидаги туманларнинг бирида Соғлиқни сақлаш бўлими раҳбари 150 млн сўм пора билан қўлга тушган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

пора тадбиркор Фарғона Жиззах мансабдор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг