Фарғонада 1,3 млрдлик психотроп модда ушланди
3-саҳифа
−
23 Январь 2019 1 дақиқа
Фарғона вилоятига 1,3 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кирган шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг савдоси билан шуғулланиб келган, муқаддам Жиноят кодексининг 276-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан судланган А.Ш. “Хўжа Илғор” МФЙдаги божхона постида умумий баҳоси 1,3 млрд сўмлик 9 минг 542 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд “Зардекс” номли дори воситаларини Қиргиз Республикасидан Ўзбекистонга олиб кираётган пайтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 246-моддаси (контрабанда) ва 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситаларини харидорларга етказиб бериш билан шуғулланган шахслар қўлга олинганди.
Алиқулов Жавоҳир
Live
Барчаси