Фарғонада тиббиёт бирлашмаси раҳбари 3 йилга қамалди

Жамият

image

Фарғона вилоятида фуқародан ишга жойлаб қўйиш эвазига пул талаб қилган тиббиёт бирлашмаси раҳбарига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Ҳудуд” информацион дастурида хабар берилди. 

Маълум қилинишича, 2025 йил октябрь ойига қадар Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасида норасмий ёрдамчи IT мутахассиси сифатида ишлаб келган фуқаро уни ахборот технологиялари оператори лавозимига расмий ишга олишни сўраб, бирлашма раҳбарига мурожаат қилган. Мансабдор шахс ушбу масалани ҳал қилиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилган.

Фуқаронинг мурожаати асосида Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда тегишли идоралар томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида тиббиёт бирлашмаси раҳбари келишилган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур иш Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судида кўриб чиқилган. Суд ҳукмига кўра, собиқ тиббиёт бирлашмаси раҳбари Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан айбли деб топилган. Унга икки йил муддатга давлат иштирокидаги корхона, муассаса ва ташкилотларда мансабдорлик ҳамда моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этиш ва уч йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда Ўзбекистонда 114 киши пора олгани учун қамалгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғонада қамалди озодликдан маҳрум қилиш тиббиёт бирлашмаси раҳбари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг