Ғазога очарчилик яқинлашмоқда (фоторепортаж)
Олам
−
25 Июль 4681 1 дақиқа
Озиқ-овқат бозорлари бўш. Чиқиндилари тўпланиб бормоқда. Касаллик тарқалмоқда. Ғазодаги одамлар “очлик ва сувсизланишдан кўчаларга йиқилишмоқда”.
Бу 23 июль куни 100 дан ортиқ халқаро гуманитар ташкилотлар томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда Исроилни блокадани тўхтатишга, Ғазога озиқ-овқат, тоза сув ва тиббий воситаларнинг тўлиқ оқимини тиклашга ва ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга чақирган кескин огоҳлантиришдир.

“Доимий ёрдам оқимисиз ҳар куни кўпроқ одамлар олдини олиш мумкин бўлган касалликлардан ўлишларини англатади. Болалар ҳеч қачон келмайдиган ваъдаларни кутиб, оч қолишади”, дейилади “Чегара билмас шифокорлар”, Save the Childeren, Норвегия қочқинлар кенгаши ва бошқа ўнлаб нодавлат ташкилотлар томонидан имзоланган баёнотда.

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, 2023 йил октябрь ойида бошланган можародан бери кўплаб одамлар, уларнинг аксарияти болалар, тўйиб овқатланмасликдан вафот этган.


Исроил қамалдаги Фаластин ҳудудига кўп миқдорда ёрдам кўрсатишга рухсат бераётганини айтди, бироқ ёрдам агентликлари ва кўплаб Ғарб давлатлари Исроилнинг қаттиқ назорати остидаги Ғазо аҳолисига етиб келаётган озиқ-овқат миқдори зарур бўлганидан озроқ эканини айтишмоқда.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури очарчилик яқинлашаётгани ва Ғазодаги 70 минг бола ўткир тўйиб овқатланмаслик учун шошилинч даволанишга муҳтожлигидан огоҳлантирди.










Live
Барчаси