Футбол бўйича Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Осиё чемпионати финалига чиқди
Спорт
−
11 Февраль 4621 1 дақиқа
Бангладешда давом этаётган ампутант футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида Ўзбекистон терма жамоаси финалга йўлланмани қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар Индонезияни 8:1, Непални 13:0, мезбон Бангладешни 3:0, Ироқни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, етиб келди.
Финал баҳси эртага, яъни 12 февраль куни ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бор Индонезияга қарши ўтказади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси 5 карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади.
Live
Барчаси