Футболчи севгилиси билан селфи олаётганда йиқилиб, вафот этди

Спорт

image

Франциялик футболчи Алексис Вергос Таиландда севгилиси билан суратга тушмоқчи бўлган пайтда тасодифан бир неча метр баландликдан йиқилиб, вафот этди. Бу ҳақда “The Thaiger” нашри хабар берди.

Манбага кўра, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 5 январь куни Таиланднинг Намуанг 2 шаршарасида содир бўлган. Хабарларга кўра, Вергос шаршара ёнида севгилиси билан селфи тушаётган пайтда сирпаниб, сувга тушган ва боши тошларга урилган. Дастлабки суд-тиббий экспертиза унинг бош жароҳати туфайли вафот этганини аниқлаган. 
 
Маълумотларга кўра, футболчининг севгилиси Романа ҳам сирпаниб кетган, аммо дарахт шохини ушлаб, ҳаётини сақлаб қолган. Айнан у полицияни воқеа жойига чақирган. Ҳозирда Романа чуқур шок ҳолатида. 

Маълумот учун, Алексис Вергос Бретан лигасидаги “Кемпер Эрге‑Армель” клубида ўйнаган.


Мақола муаллифи

Теглар

вафот этди Алексис Вергос шаршара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг