Германия жосуслик айблови билан россиялик дипломатни чиқариб юборди
Олам
−
23 Январь 1114 1 дақиқа
Германия Россия элчихонасининг ҳарбий атташеси ўринбосарини жосуслик билан шуғуллангани учун чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда кеча, 22 январь куни Германия ташқи ишлар вазирлигига таяниб, “Аpnews” хабар берди.
Қайд этилишича, гумонланувчи Россия элчихонасига Украина уруши ҳақида махфий маълумотларни тақдим этган, Россия разведкаси билан алоқаларни осонлаштирган ва собиқ ҳарбий хизматчиларни жалб қилган деб тахмин қилинмоқда. Берлин Россия элчисини чақириб, дипломатни чиқариб юбориш ҳақида уни хабардор қилган. Шунингдек, Россия элчихонасида аккредитациядан ўтган ҳарбий атташе ўринбосари 72 соат ичида Германияни тарк этиши кераклигини билдирган. Бироқ ходимнинг исм-фамилияси ОАВларига ошкор этилмаган.
“Германия ҳукумати Германияда жосусликка тоқат қилмайди, айниқса дипломатик мақом ниқоби остида эмас”, деди Ташқи ишлар вазирлиги Х (собиқ тwиттер) даги постида.
Россиянинг Берлиндаги элчихонаси изоҳ бериш сўровига ҳозирча жавоб бермаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия жосусликда гумон қилинган британиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборганди.
Live
Барчаси