HAVAL Dealer Conference 2026: муваффақиятли 2025 йил якунлари ва келажакка қатъий қадам

Бизнес

image

2026 йил 23 январь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан дилерлар, Хитойдан Great Wall Motor бош қароргоҳи вакиллари, Япониядан Sojitz Corporation ҳамкорлари ва HAVAL Uzbekistan жамоасини ўзида бирлаштирган HAVAL Dealer Conference 2026 йиллик дилерлик конференцияси бўлиб ўтди. Иштирокчилар 2025 йил якунларини сарҳисоб қилиб, бренднинг 2026 йилга мўлжалланган стратегик устуворликларини белгилаб олдилар.

2025 йил HAVAL Uzbekistan учун туб бурилиш йили бўлди: сотувлар ўсиши +165 фоизни ташкил этди, HAVAL М6 модели эса мижозлар ишончи ва дилерлик тармоғи самарадорлигининг юқори даражасини тасдиқлаб, бозордаги энг оммабоп автомобиллар ТОП-10 талигига кирди.

Ишбилармонлик дастури доирасида мижозлар билан ишлашнинг энг яхши амалиётлари, маркетинг воситалари ва 2026 йилга мўлжалланган режалар, жумладан, дилерлик тармоғини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Муҳим воқеалардан бири 2026 йилда бренднинг моделлар туркумини кенгайтирадиган янги HAVAL V7 моделининг эълон қилиниши бўлди.

“2025 йил якунлари Ўзбекистонда HAVAL тўғри йўналишда ҳаракатланаётганини намойиш этди. Сотувларнинг ўсиши, моделларга бўлган талабнинг юқорилиги ва кучли дилерлик тармоғи — бу жамоавий иш ва мижозларимизнинг ишончи натижасидир. 2026 йилда биз дилерлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сервисни ривожлантириш ва бозорга замонавий, рақобатбардош автомобилларни таклиф этишда давом этамиз”, дейди HAVAL брендининг Ўзбекистондаги директори Дмитрий Сисоев.

Йил якунлари бўйича энг яхши дилерларни тақдирлаш маросими дастурда алоҳида ўрин эгаллади. Тақдирлаш маросимида HAVAL Бухоро (“Халқ танлови”), HAVAL Андижон (“Ишонч ва сифат етакчиси”), HAVAL Жиззах (“Жадал ривожланиш”) ва HAVAL Фарғона (“Маркетинг Драйвер”) дилерлик марказлари ғолиб деб топилди.

HAVAL Dealer Conference 2026 яна бир бор Ўзбекистонда бренднинг барқарор ўсиши кучли ҳудудий жамоалар, очиқ мулоқот ва узоқ муддатли ҳамкорликка асосланган ҳолда бунёд этилишини тасдиқлади.

Сайт | Telegram-канал | Telegram-гуруҳ | Instagram | Facebook | YouTube


Мақола муаллифи

Теглар

HAVAL Great Wall Motor Sojitz Corporation Dealer Conference

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг