“Интер Майами” Луис Суарес билан шартномани узайтирди

Спорт

image

“Интер Майами” клуби уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес билан шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 38 ёшли уругвайлик футболчи билан тузилган янги келишув 2026 йил мавсуми охиригача амал қилади.

Суарес 2024 йилда “Интер Майами” сафига келиб қўшилган. Ўтган мавсумда у барча мусобақаларда 50 та учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, у жамоа билан бирга MLS чемпионлигини қўлга киритди.

Маълумот учун, Луис Суарес Уругвай терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. У Америка Кубоги ғолиби, “Барселона” сафида Испания чемпиони, Испания Кубоги соҳиби ва Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган. Шунингдек, футболчи Уругвай ва Нидерландия чемпионатларида ҳам чемпионликни қўлга киритган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Интер Майами” жамоаси аргентиналик ярим ҳимоячи Родриго Де Паулнинг шартномасини “Атлетико Мадрид”дан сотиб олган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

шартнома Луис Суарес “Интер Майами”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг