Интерпол қидираётган ўзбекистонликлар БААда ушланди
3-саҳифа
−
04 Сентябрь 11327 1 дақиқа
Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаролар Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент ва Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюролари ходимларининг ҳамкорлиги натижасида оғир жиноятлар содир этганликда айбланаётган ҳамда халқаро қидирувда бўлган икки фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистонга топширилган.
Қайд этилишича, олиб келинган шахслар Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан мамлакат ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий жиноятларга оид айбловлар бўйича қидирувда бўлган.
“Энди улар жиноий жавобгарликка тортилиш учун суд олдида жавоб беради”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фирибгарлик жиноятида айбланиб қидирувда бўлган бир неча шахслар қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинганди.
Live
Барчаси