Интерпол қидирган ўзбекистонлик БААда ушланди

3-саҳифа

image

Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган фуқаро Бирлашган Араб Амирликларидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюроларининг яқин ҳамкорлиги натижасида Бирлашган Араб Амирликларидан фирибгарлик жиноятини содир этгани учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилинган.

Экстрадиция икки давлат ваколатли органлари ўртасидаги мувофиқлаштирилган фаолият ҳамда Интерпол каналларидан фойдаланган ҳолдаги самарали ҳамкорлик туфайли амалга оширилган. Ушбу иш трансмиллий жиноятчиликка қарши курашиш ва жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга қаратилган.

Ҳозирда фуқаро қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарлик ҳамда суд олдида жавоб учун ваколатли органларга топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Интерпол каналлари орқали халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Грузиядан экстрадиция қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

экстрадиция Интерпол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг