Интерпол қидирувидаги ўзбекистонлик Россияга келтирилди

3-саҳифа

image

Қотилликда гумонланиб Интерпол қидирувига берилган ўзбекистонлик Сальвадордан Россияга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волк маълум қилди. 

“Ўзбекистон Республикаси фуқароси Россия Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси ва Россия Федерал Жазони ижро этиш хизмати ходимлари ҳамроҳлигида Сальвадор Республикасидан экстрадиция қилинди. У қотилликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди”, дейди у. 

Тергов маълумотларига кўра, 2021 йилда Санкт-Петербургда жанжал пайтида ҳужумчи жабрланувчининг кўкрагига ўткир буюм билан пичоқ урган. Эркак олган жароҳатидан воқеа жойида вафот этган. 

Тергов органлари Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонлаб жиноий иш қўзғатган. Айбланувчи чет элга қочишга муваффақ бўлган. Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилояти бўйича Бош бошқармаси тақдим этган материаллар асосида гумонланувчига нисбатан халқаро қидирув ишлари ташкил этилган. 

“Интерпол каналларидан фойдаланиш туфайли қидирувдаги шахс Сальвадорда жойлашгани, у 2023 йилнинг май ойида қўлга олинганини аниқлаш мумкин бўлди”, дейди Волк. 

Россия Бош прокуратурасининг судланувчини экстрадиция қилиш ҳақидаги сўрови хорижлик ҳамкорлар томонидан қондирилган. Сан-Сальвадор шаҳри аэропортида айбланувчи Москвага етказиш учун Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига топширилган. 

“Экстрадиция Россия Федерацияси ва Сальвадор Республикаси ваколатли идоралари ўртасидаги ҳамкорлик тарихида биринчи бўлди”, дейди Волк.


Мақола муаллифи

Теглар

Интерпол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг