Интим суратларни тарқатмаслик учун аёлдан пул талаб қилган 2 эркак ушланди
3-саҳифа
−
15 Август 2025 9215 2 дақиқа
Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида ишқий муносабатларини ошкор қилиш билан қўрқитиб, аёл кишидан 100 млн сўм пул талаб қилган 2 нафар эркак қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Қоровулбозор туманининг “Тинчлик” маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро туманнинг “Чўлқувар” маҳалласида яшовчи шериги билан олдиндан жиноий тил бириктирган. Улар товламачилик йўли билан ўзганинг 2024-2025 йиллар давомида бирга ишқий муносабатга киришган аёлнинг ҳолатини унга билдирмаган ҳолда фото ва видеотасвирга олган.
Шундан сўнг, улар аёлдан ушбу ҳолат ҳақида унинг оила аъзолари, қариндош-уруғлари, ишхонаси, тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари ва бошқа мутасадди ташкилотларга мурожаат қилиши, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб, 100 миллион сўм талаб қилган.
Жорий йилнинг 9 август куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда Қоровулбозор тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу шахслар олдиндан келишилган пулдан 40 миллион сўмини бўнак сифатида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида эркакнинг интим фотоларини тарқатмаслик учун 14 минг доллар пул талаб қилган 30 ёшли аёл қўлга тушганди.
Live
Барчаси