IQ даражаси бўйича рейтинг эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Бу қизиқ

image

Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, мамлакатларнинг ўртача IQ даражаси рейтингида Ўзбекистон 126 та давлат ичида 70-ўринни эгаллади. Бу ҳақда International IQ test томонидан эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.

Унга кўра, Ўзбекистондаги ўртача IQ кўрсаткичи 96,79 бўлиб, бу ўтган йилги 94,49 кўрсаткичидан юқори, аммо дунёдаги ўртача IQ даражаси ҳисобланувчи 100 дан паст. Ушбу тадқиқот дунё бўйича 1 млн 352 минг 763 кишининг маълумотлари асосида ўтказилган. Тадқиқотда Ўзбекистон номидан 8777 киши қатнашган.

МДҲ мамлакатлари орасида Ўзбекистондан юқорида Россия (103,2), Арманистон (102,6), Беларусь ва Озарбайжон (98,7), Молдова (97,3) ҳамда Қозоғистон (97,2) қайд этилган. Пастроқ кўрсаткич эса Украинада (95,4), Қирғизистонда (94,9) ва Тожикистонда (93,6) кузатилган.

Энг юқори IQ даражаси Хитой, Жанубий Корея, Япония, Эрон ва Сингапурда қайд этилган бўлса, энг паст кўрсаткич Габон, Ангола ва Бенинда аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг 6 ойи якунига кўра, Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри Марказий Осиё шаҳарларида орасида яшаш учун энг қиммат шаҳар деб топилгани ҳақида хабар берилган эди. Тошкент 26,2 индекс билан дунёда 370-ўринда, Марказий Осиёда эса 3-ўринда турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг IQ даражаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг