Испания ЖЧ олдидан Перуни мағлубиятга учратди
Спорт
−
09 Июнь 999 1 дақиқа
Бугун, 9 июнь куни Испания миллий терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Унда испанлар Перу терма жамоасини мағлубиятга учратди.
Мексиканинг Пуэбла шаҳрида бўлиб ўтган баҳс Испаниянинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Испанлар сафида 2-дақиқада Микель Оярсабаль, 32-дақиқада Педри гол урган бўлса, яна бир гол Перу дарвозабони Педро Гальесе томонидан 53-дақиқада ўз дарвозасига киритилди. Перу терма жамоасининг ягона голига эса, Хайро Велес 66-дақиқада муаллифлик қилди.
2010 йилдаги жаҳон чемпиони ва амалдаги Европа чемпиони ҳисобланган Испания терма жамоаси мусобақанинг “Ҳ” гуруҳидан ўрин олган. Испанлар гуруҳ босқичида Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Перу терма жамоаси эса, саралаш босқичидан ўта олмагани сабабли Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди.
Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 11 июнидан 19 июлига қадар АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.
Live
Барчаси