Исроил Эрон ТИВ биносига ҳужум қилди

Олам

image

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмийларининг айтишича, Исроил Теҳрондаги вазирлик биноларидан бирига ҳужум қилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Саид Хатибзода Х ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди

Унинг айтишича, Исроил Теҳрондаги Сиёсий ва халқаро тадқиқотлар институти рўпарасида жойлашган вазирлик биноларидан бирига ҳужум қилган.

Хатибзодага кўра, ҳужумда тинч аҳоли жароҳатланган. Ҳужумдан кейин у эълон қилган фотосуратда институт кутубхонасига зарар етгани акс этган.

“Бу очиқ уруш жинояти бўлиб, Исроил режимининг Эронга қарши давом этаётган тизимли тажовуз кампаниясининг бир қисмидир”, деди Эрон расмийси.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигига қарашли Сиёсий ва халқаро тадқиқотлар институти Теҳрон шимолидаги Ниаверан маҳалласида жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг