Исроил кучлари штаб бошлиғи ҳам Ғазони эгаллаш режасини маъқуллади
Олам
−
18 Август 4561 2 дақиқа
Исроил мудофаа кучлари бош штаб бошлиғи Эяль Замир Ғазо секторининг маркази Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу ҳақда Исроилнинг KAN давлат телевидениеси хабар берди.
Қайд этлтшича, бу қарорга орасида маҳбуслар ва бедарак йўқолганлар учун масъул қўмондон Ницан Алон ҳам бўлган ҳарбий амалдорлар билан учрашувда келинган. Исроил Мудофаа вазири Исроил Кац режани эртага, 19 август куни маъқуллаши кутилмоқда, Исроил ҳукумати эса уни бу ҳафта охирида муҳокама қилади.
Маълумотларга кўра, режа икки ҳафта ичида Ғазо шаҳридан бир миллионга яқин фаластинликни жанубга “эвакуация қилиш”ни ўз ичига олади, шундан сўнг шаҳарни эгаллаш бўйича босқичма-босқич “ҳарбий операция” бошланади.
Исроил телевидениесининг 12-канали ҳам Замир режани маъқуллаганини тасдиқлади ва ҳукумат уни ҳафта охиригача тасдиқлаши мумкинлигини хабар қилди. Исроил армияси радиосининг хабар беришича, ЦАХАЛ штаб бошлиғи “операция” тафсилотларини якунлаш учун жанубий қўмондонлик билан учрашади.
8 август куни Исроил Исроил ҳукумати Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллаган. Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан олдин Нетаньяху якуний мақсад Ғазо секторини тўлиқ босиб олиш эканлигини айтган.
Исроилнинг КАН жамоат телерадиокомпанияси армия Ғазо шаҳрини эгаллашга қаратилган “ҳарбий операция”ни тезлаштиришга тайёрланаётгани ҳақида хабар берди. Исроил матбуоти хабарига кўра, армияга Ғазо секторининг қолган қисмини эгаллаб олиш буйруғи берилган, бироқ бу режа сентябргача амалга оширилиши кутилмаяпти.
Режа икки босқични ўз ичига олади: биринчи босқичда Ғазо шаҳрини босиб олиш, бир миллионга яқин фаластинликни жанубга кўчириш, шаҳарни ўраб олиш ва кейин уни шиддатли ҳужумларга дучор қилиш киради.
Иккинчи босқичда Ғазонинг марказий ҳудудларини, жумладан, асосан вайрон бўлган қочқинлар лагерларини эгаллаш режалаштирилган.
Исроил 1967 йилдан 2005 йилгача Ғазо секторини ишғол қилган. Бугунги кунда 2,4 миллионга яқин фаластинлик истиқомат қилувчи Ғазо сектори 18 йилдан бери қамалда.
Live
Барчаси