Исроилнинг Ливанга берган зарбалари қурбонлари мингдан ошди
Олам
−
24 Март 3304 1 дақиқа
Жорий йил 2 мартдан бери Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1072 кишига етди, 2966 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботида сўз боради.
“2 мартдан бери давом этаётган тажовуз оқибатида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 1072 кишини, ярадорлар сони эса 2966 кишини ташкил этди”, дейилади ҳисоботда.
Баёнотга кўра, охирги сутканинг ўзида 33 киши ҳалок бўлган ва 90 киши жароҳат олган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги кескинлик 2 мартга ўтар кечаси, минтақадаги вазиятнинг кескин ёмонлашуви фонида Ливан ҳаракати Исроил ҳудудига ракета ҳужумларини қайта бошлаганидан кейин бошланди. Бунга жавобан Исроил Ливаннинг жанубий ҳудудлари, Бекаа водийси ва Байрут атрофига кенг кўламли зарбалар беришга киришди. Исроил армияси 16 март куни Ливан жанубида қуруқликдаги операция бошланганини расман эълон қилди.
Шу билан бирга, 2024 йил ноябрь ойида халқаро воситачилик орқали эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувларга Исроил томонидан амалда риоя қилинмади. Ливан расмийлари Исроил томонидан мунтазам равишда қоидабузарликлар содир этилаётганини бир неча бор таъкидлаган.
Live
БарчасиПутин Хитойга етиб борди
19 Май