Қамчибек Ташиев Ўзбекистон ДХХ раисини табриклади

Спорт

image
Ўзбекистон МТЖ аъзоларига қандай автомобиль совға қилиниши айтилди north_east

Ўзбекистон МТЖ аъзоларига қандай автомобиль совға қилиниши айтилди

Қирғизистон футбол иттифоқи раиси ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев Тошкент шаҳрига ташриф буюриб, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятини миллий терма жамоанинг жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.

Учрашув кеча, 9 июнь куни Тошкентдаги “Жар” стадионида икки давлат (U-23) ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви доирасида бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ДХХ раиси, ассоциация президенти Баҳодир Қурбонов ва биринчи вице-президент Равшан Эрматов билан бўлиб ўтган учрашувда Қирғизистон томони жамоанинг юқори савиядаги тайёргарлигини таъкидлаб, футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун уларга миннатдорлик билдирди.

Ташиев Ўзбекистон термасининг муваффақияти нафақат мамлакат, балки бутун Марказий Осиё учун муҳим воқеа эканини алоҳида таъкидлади. У ҳурмат белгиси сифатида мезбонларга эсдалик совғаларини топширди.

Бунинг эвазига у дўстлик ва спорт ҳамжиҳатлиги рамзи бўлган Ўзбекистон терма жамоасининг футболкасини қабул қилиб олди.

“Ўзбекистон Республикаси футболчилари юксак ўйин намойиш этиб, орзулар ушалишини исботлашди. Жаҳон чемпионатида жамоангизни чин дилдан қўллаб-қувватлаймиз”, деган Ташиев.

Маълумот учун, жорий йилнинг 5 июнь куни Жаҳон чемпионати-2026 турнири Осиё минтақаси саралаш босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоасини ўзининг “Ал-Наҳайён” стадионида қабул қилди ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Ушбу беллашувда қайд этилган дуранг натижаси билан Тэмур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини расман қўлга киритди.

Беллашувни австралиялик элит реферилар бригадаси бошқарди. FIFA ҳаками Шон Эванс майдондаги асосий назоратни олиб борди. Ушбу ғалаба 34 йил кутилган натижа деб баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабидаги (БАА) ўйиндан сўнг футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига қўнғироқ қилиб, уларни тарихий ютуқ - илк бор жаҳон чемпионатига чиққани билан самимий табриклаб, уларга “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонини беришини айтганди. Сал ўтиб давлат раҳбари ушбу мазмундаги фармонга имзо чекди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ Равшан Эрматов Қамчибек Ташиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг