“Қамчиқ”да бошқарувни йўқотган Isuzu мажақланиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
28 Апрель 13112 1 дақиқа
Бугун, 28 апрель куни “Қамчиқ” довонида Isuzu юк автомобили бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги тўсиққа бориб урилиши оқибатида мажақланиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 11:22 да “Қамчиқ” довонидан ўтган А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 157,1-км “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланган Isuzu русумли юк автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги тўсиққа бориб урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юк машинаси ҳайдовчиси машина кабинаси ичида қисилиб қолган.
Ҳодиса жойига зудлик билан қутқарувчилар, йўл патруль хизмати ва тез тиббий ёрдам ходимлари етиб борган. ФВВ қутқарувчилари томонидан юк машинасининг кабина қисмида қисилиб қолган ҳайдовчиси чиқариб олиниб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва Наманган вилоятининг Поп туманидаги тиббиёт бирлашмасига жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 21 апрель куни “Қамчиқ” довонида Cobalt автомобилининг ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида хандаққа (кювет) тушиб кетган эди. Ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Live
Барчаси