“Қанжиқ, итлар”. Наманганда хусусий боғча тарбиячиси болаларни бўралатиб сўкди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Наманган туманида жойлашган хусусий боғчалардан бирида тарбиячи болаларга нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. 

Видеода кўриш мумкинки, тарбиячи болаларга мусиқали ўйин ўргатаётган пайтда орқадаги тарбияланувчилар шовқин кўтара бошлайди. 

“Қанжиқлар, ҳамманг овозингни ўчир. Орқароққа ўтларинг. Қанжиқ, итлар. Тур, энангни.... Ман кимга жон куйдириб ўргатяпман? Кимга?” дея болаларга пўписа қилади тарбиячи. 

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат туманнинг “Эшобод” МФЙ ҳудудида жойлашган  “Учинчи Ренессанс авлодлари” мактабгача таълим ташкилотида содир бўлган. Ўзбошимча фуқаро нотурар жойда давлат рўйхатидан ўтмасдан ва лицензиясиз таълим-тарбия фаолияти билан шуғулланиб келган.

Видеода келтирилган муассаса тарбиячиси билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. Келгусида бундай вазиятларнинг такрорланмаслиги юзасидан қатъий огоҳлантирилган ва зарур тушунтириш ишлари олиб борилган.

“44 нафар бола қамраб олинган ушбу ноқонуний мактабгача таълим ташкилоти фаолияти тўхтатилиб, юқоридаги ҳолат юзасидан ҳуқуқий баҳо бериш учун масъул идораларга барча ҳужжатлар тақдим этилди”, дейилади бошқарма хабарида. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида жойлашган мактабгача таълим муассасаларининг бирида тарбиячи тарбияланувчи болаларга нисбатан қўпол муносабатда бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Namangan xususiy bog‘cha

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг