Қашқадарёда фуқаронинг хонадонидан 1,3 млрд сўмлик ноқонуний дорилар топилди
3-саҳифа
−
09 Апрель
5783Ўзбекистоннинг турли вилоятларида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган шахс “Банкцеф”, “Занасеф”, “Гансеф” ва “Гандсеф” номли жами 3 минг 767 дона дори воситаларини 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У дори воситаларини мазкур туманда яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқародан олгани аниқланиб, ушбу шахс ҳам муқаддам сотган дорилари учун 26 млн сўм олган вақтида ушланди.
Шунингдек, унинг хонадонида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий баҳоси 1 млрд 307 млн сўмлик жами 14 минг 909 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, ушбу дори воситалари – тиббиётда қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар давлат рўйхатидан ўтмаган.
Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, у ердан Хитой давлатида ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 593 млн 142 минг сўмлик 49.020 дона флаконда “Амписул” номли дори воситалари борлиги аниқланган ҳамда уларнинг эгаси ҳисобланган Бекобод шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган шахс қўлга олинган.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона вилоятида яшовчи, 1990 ва 1994 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро Тожикистондан божхона назоратини четлаб ўтиб, олиб келгани аниқланиб, улар ҳам ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь