Қирғизистонда давлат хизматчилари учун қирғиз тилини билиш талаблари кучайтирилди

Олам

image

Қирғизистонда давлат хизматчилари учун қирғиз тилини билиш талаблари кучайтирилди. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси 2022 йил 4 апрелдаги 189-сонли қарорга тегишли ўзгартиришлар киритди.

Бу қарор давлат фуқаролик ва муниципал хизматидаги маъмурий лавозимлар учун стандарт малака талабларини белгилайди. 

Қарорга кўра, эндиликда Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида белгиланган даражада давлат тилини билиш айрим тоифадаги лавозимлар учун мажбурийдир. Расмий вазифаларни бажариш учун зарур бўлган даражада давлат тилини билиш талаби сақланиб қолган. 

Киритилган ўзгартиришлар “Давлат тили тўғрисида”ги конституциявий қонун қоидаларини амалга оширишга қаратилган. Ҳужжат давлат бошқарувида қирғиз тилининг ролини кучайтириш ҳамда маъмурий ишлар сифатини оширишни кўзда тутади. Қарор эълон қилинганидан 10 кун ўтиб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда давлат хизматчилари ва қатор мутахассислар учун қирғиз тилини билиш мажбурий бўлиши ҳақида хабар берилган эди. Унга мувофиқ, Жогорку Кенеши депутатлари, Вазирлар маҳкамасининг раиси ва аъзолари, Конституциявий, Олий ва маҳаллий судларнинг судьялари, прокурорлар, терговчилар, Миллий банк ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва миллий хавфсизлик идоралари ходимлари қирғиз тилини билишлари шарт бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Қирғизистон қирғиз тили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг