“Қор кўчади”. Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш билан чиқди
Жамият
−
04 Февраль 2005 1 дақиқа
Жорий йилнинг 5-9 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Live
Барчаси