Қорақалпоғистонга янги прокурор тайинланди

Жамият

image

Бугун, 1 август куни бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари олтинчи сессиясида Шохруҳ Азаматович Аминов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ҳам иштирок этди.

Маълумот учун, Шохруҳ Азаматович Аминов фаолияти давомида Сирдарё ҳамда Навоий вилояти прокурори, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан полковник Абдувосит Абдулҳаевич Абдураззоқов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ниғматилла Йўлдошев Жўқорғи Кенгес Шохруҳ Азаматович Аминов Қорақалпоғистон прокурори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг