Қозоғистонда дрон портлади (видео)

Олам

image

Бугун, 23 октябрь куни эрталаб Ғарбий Қозоғистон вилоятининг Бурлин туманидаги Қизилтол қишлоғи яқинида дрон портлади. Бу ҳақда “Уральская Неделя” хабар берди.

“Қишлоқдаги уйларнинг томлари учиб кетишига оз қолди”, деган воқеа гувоҳлари нашрга.

Хабарда айтилишича, дрон ичида жонли юк бўлган. Ҳозирда воқеа жойида туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва полиция вакиллари ишламоқда. Ҳарбий прокуратура жиноят иши очган. 

Вилоят Ички ишлар бошқармаси топиб олинган дрон бўлаклари текширилаётгани, объект аҳоли пункти ҳудудидан ташқарида топилганини маълум қилди .

Бугун эрта тонгда Россиянинг Ғарбий Қозоғистон билан чегарадош Оренбург вилоятида дрон ҳужуми хавфи эълон қилинган эди. Бу ҳақда вилоят губернатори Евгений Солнцев ўзининг Telegram-каналида ёзганди.

Қайд этилишича, бу Ғарбий Қозоғистонда учувчисиз самолётлар топилиши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас, бироқ аввалроқ улар бузилмаган ҳолда топилганди.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги дрон портлаганини тасдиқлади. Вазирлик маълумотларига кўра, ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда ҳодисанинг ҳолатлари ва объектнинг келиб чиқиши аниқланмоқда.

“Дрон қолдиқлари чекка ҳудудда, тураржой ҳудудидан ташқарида топилган. Жабрланганлар ва моддий вайроналар қайд этилмаган”, дейилади вазирлик хабарида.

Шу билан бирга, вазирлик “ҳаво кемаларининг давлат чегарасини рухсатсиз кесиб ўтишини” олдини олиш мақсадида ҳаво ҳудуди устидан назоратни кучайтирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги Қизилтол қишлоғи дрон портлаши Ғарбий Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг