Қозоғистонда маҳбусни адаштириб озод қилишди
Олам
−
13 Август 8180 1 дақиқа
Қозоғистоннинг Атирау шаҳридаги тергов изоляторида хатолик туфайли бошқа маҳбус озод қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш тизими қўмитаси раиси ўринбосари Рустем Тунгышбаев маълум қилди.
Унга кўра, фамилияларнинг бир хил бўлгани сабабли маҳбус адашиб озод қилинган. Ушбу ҳолат бўйича аллақачон жиноий иш қўзғатилган ва хатолик туфайли озод этилган эркак қайтиб изоляторга олиб келинган.
Идора вакилининг айтишича, муддатидан олдин озод этиш ҳақидаги ҳужжат ходимларнинг хатоси туфайли расмийлаштирилган. “Ақ Жайиқ” газетасининг хабар беришича, ҳужжатларга тергов изоляторининг бир неча раҳбарлари имзо чеккан.Тунгышбаевнинг айтишича, изоляторнинг айбдор мансабдор шахслари жавобгарликка тортилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда севги изҳор қилгани учун 3 йилга қамалган эркак воқеадан саккиз йил ўтиб оқланган эди. Бомбей Олий суди 25 ёшли эркакни 2017 йилда 17 ёшли қизга севгисини билдиргани учун унга қўйилган жинсий зўравонлик айбловини бекор қилган.
Live
Барчаси