Қуёшда бу йилги энг кучли чақнаш содир бўлди
Олам
−
11 Ноябрь 2921 1 дақиқа
Кеча, 10 ноябрь куни Қуёшда жорий йилдаги энг кучли чақнаш қайд этилди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институти Қуёш астрономияси лабораторияси хабар берди.
Маълумотларга кўра, портлаш кучи Х5.1 даражага етган. Кейинчалик у Х5.15 кўрсаткични қайд этиб, 2024 йилнинг октябрдан буён кузатилган энг йирик ҳодисага айланган.
Қайд этилишича, чақнаш 4274-рақамли фаол ҳудудда содир бўлган. Бу ҳудуд айни пайтда Ерга таъсир қилиш имконига эга бўлган зонада жойлашгани сабабли, чақнашдан келиб чиқадиган радиошовқинлар, алоқа узилишлари ёки магнит бўрон кучайиши эҳтимоли мавжуд.
Қуёш рентген нурланиши графиклари онлайн тарзда янгиланмоқда. Мутахассислар ҳодиса давом этаётганини, фаоллик эса пасаймаётганини таъкидлаяпти.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида ҳам Қуёшда фаоллик сезиларли даражада ошиб, энг кучли чақнашларидан бири қайд этилган эди.
Моҳичеҳра Қадамова
Live
Барчаси