Каннаваро дунёдаги энг кўп маош олувчи 4-терма жамоа мураббийи бўлади – ОАВ

Спорт

image

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлиги лавозимини эгалласа, унинг штаби йилига 4 миллион евро маош олади. Бу кўрсаткич билан Каннаваро дунёдаги энг кўп маош олувчи тўртинчи мураббий бўлади. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, Фабио Каннаваро энг кўп маош олувчи терма жамоа мураббийлари топ-5 рўйхатида Карло Анчелотти (Бразилия, 9,5 миллион евро), Томас Тухель (Англия, 5,9 миллион евро) ва Юлиан Нагельсманндан (Германия, 4,9 миллион евро) кейин 4 миллион евро йиллик маош олувчи Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес билан биргаликда 4-поғонадан жой олади.

Ажабланарлиси, терма жамоада мураббийлик қилиш борасида 2 ўйинлик (Хитой терма жамоаси, 10 март – 28 апрель) тажрибага эга Каннаваро 2018 йил Россияда бўлиб ўтган мундиалда Франция МТЖ билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Дидье Дешамни ортда қолдириши кутилмоқда. Дешам Франция МТЖда йилига 3,8 миллион евро маош олади.

Инсайдлар ҳақиқатга айланса, “Олтин тўп” соҳиби Ўзбекистон миллий терма жамоасида:

  • Дақиқасига 109 450 сўм;
  • Соатига 6 567 000 сўм;
  • Кунига 157 608 000 сўм;
  • Ойига 4 728 274 166 сўм; 
  • Йилига 56 739 290 000 сўм ишлаб топади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 52 ёшли мутахассиснинг маоши мураббийлик харажатларини ҳисобга олган ҳолда йилига тахминан 4 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар берилган эди.

Жаҳонгир Иномжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фабио Каннаваро мураббий Юлиан Нагельсман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг