Канте “Ал-Иттиҳод” билан шартномасини бекор қилди
Спорт
−
04 Февраль 1087 1 дақиқа
Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Н’Голо Канте Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби билан шартномасини бекор қилди ва эркин агент мақомини олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Ал-Иттиҳод” Кантенинг жамоа сафида ўтказган даврини ҳамда чемпионликни қўлга киритишдаги ҳиссасини юқори баҳолайди. Биз футболчининг клубдаги фаолиятини ва эришилган ютуқлардаги ҳиссасини қадрлаймиз. Унга профессионал фаолиятининг кейинги босқичида муваффақиятлар тилаймиз”, дейилади клуб расмий баёнотида.
Маълумот учун, Канте 2023 йилдан буён “Ал-Иттиҳод” сафида тўп суриб келаётган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 26 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ҳамда 1 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг “Фенербаҳче” клуби Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби томонидан ҳужжатларни расмийлаштиришда йўл қўйилган хато сабабли жаҳон чемпиони Н’Голо Кантени трансфер қила олмаганди. Эндиликда Канте эркин агент сифатида Истанбул клубига бориб қўшилиши кутилмоқда.
Live
БарчасиЭнди Саудияда туяларнинг ҳам паспорти бўлади
05 Февраль