Келаси йили Тошкентда 3 та дендрология ва 1 та ботаника боғи ташкил этилади

Жамият

image
Тошкентдаги иссиқхона, қурилиш ва саноат корхоналари текширилмоқда north_east

Тошкентдаги иссиқхона, қурилиш ва саноат корхоналари текширилмоқда

Ўзбекистонда 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 22 ноябрь куни Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасида ўтказилган мулоқотда QALAMPIR.UZ’га маълум қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 18 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор иловасига мувофиқ, 2025 йилнинг декабрь ойигача Республикада 18 та дендрология ва 15 та ботаника боғларини ташкил этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган. 

QALAMPIR.UZ’да мавжуд маълумотларга кўра, биринчи дендрология боғи 2026 йилнинг ноябригача пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Фанлар академияси Ядровий физика институти ва унга туташ бўлган 250 гектар майдонда ташкил этилади. Унга Экология жамғармаси маблағлари ҳисобидан 335 миллиард сўм ажратилади. 

Иккинчи дендрология боғи 2026 йилнинг ноябригача Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани “Нурафшон” МФЙ Чирчиқ дарёсига туташ ҳудуднинг 181 гектар ер майдонида ташкил этилади. Унга ҳам Экология жамғармаси ҳисобидан 242,5 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. 

Учинчи дендрология боғи 2026 йилнинг ноябригача “Яшил университет” қаршисидаги ҳамда Тошкент ва Қибрай туманларига тегишли 77,9 гектар ер майдонида ташкил этилади. Унга Экология жамғармаси ҳисобидан 104 миллард сўм ажратилади. 

Шунингдек, режага кўра, 2026 йилнинг ноябригача Тошкент шаҳри Сергели тумани “Хонободтепа” МФЙнинг 81 гектар ер майдонида “Ботаника  боғи”ни ташкил қилиш кўзда тутилмоқда. Унга Жамғарма ҳисобидан 108,5 миллард сўм сарфланади. 

Лойиҳани ишлаб чиқиш учун Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари масъул этиб белгиланган. 

Дендрология ва ботаника боғлари утилизация йиғимидан келиб тушган, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ҳар йили ажратиладиган, ҳомийлик ва хайрия ҳамда маҳаллий бюджет маблағларидан амалга оширилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ботаника боғи Экология Дендрология боғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг