Хитой Ҳиндистон билан чегарага жанговар танк юбормоқчи

Олам

image

Хитойнинг модернизация қилинган, юқори баландликлар учун мўлжалланган асосий жанговар танки Ҳиндистон билан чегарага жойлаштирилиши мумкин. Бу ҳақда “South China Morning Post” (SCМP) хабар берди.

Маълум қилинишича, Type 99B русумли асосий жанговар танк Ҳимолай тоғлари каби ҳудудларда “тезкор ва узоқ муддатли жанговар операциялар” олиб бориш учун мўлжалланган.

99B типидаги танк юқори баландлик ва совуқ иқлим шароитида ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида модернизация қилинган. У Хитойнинг энг янги асосий жанговар танкларидан бири бўлиб, баланд тоғли ҳудудлардаги ҳарбий операциялар учун мослаштирилган, такомиллаштирилган модель ҳисобланади.

Расмий манбаларга кўра, мазкур техника Ҳиндистон билан Ҳимолой чегарасига жойлаштирилиши эҳтимолдан холи эмас.

Type 99B сентябрь ойида Пекинда Хитойнинг Ғалаба куни муносабати билан ўтказилган йирик ҳарбий парадда намойиш этилган ҳарбий техникалар қаторидан ўрин олган.

Шунингдек, Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра, янгиланган модель бир қатор янги имкониятларга эга. Репортажда танкнинг турли рельефларда ҳаракатланиш қобилияти, электрон тизимларининг синовлари ҳамда жанговар ўқ отиш машқлари намойиш этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон Россиядан атом сувости кемасини ижарага олагани ҳақида хабар берилганди. Ҳиндистонга атом сувости кемаси ўз денгизчилари учун тайёргарлик кўриш ва ўз флотининг атом кемалари билан операциялар ташкил қилишни ўрганиш учун зарур. Мамлакатда ҳозирда иккита атом сувости кемаси бор, бироқ Россиядан олинадиган кема улардан каттароқ бўлади. Бундай флотни ривожлантириш Ҳиндистонга ядро триадасини – қуруқлик, сув ва ҳаво орқали ядро зарбаси бера олиш қобилиятини шакллантириш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ҳиндистон Ҳимолай Танк типа 99Б

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг