Хитойда кабобпазлик ўқитиладиган университет очилди

Бу қизиқ

image

Хитойда талабаларга кабоб ва бошқа чўғда тайёрланадиган таомларни тўғри пишириш ўргатиладиган университет очилди. Бу ҳақда CNA хабар берди.

Ўқув юрти Юэян Очиқ университети ва шаҳар Барбекю ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган. Ушбу дастур мамлакатда тўлиқ маҳаллий барбекю (кабобпазлик) индустриясига бағишланган биринчи лойиҳа сифатида тақдим этилмоқда.

Юэян шаҳри ўз гастрономик брендини фаол ривожлантирмоқда. Расмий маълумотларга кўра, шаҳарда 2000 дан ортиқ барбекю-ресторанлари фаолият юритади, улар ҳар йили тахминан 291 миллион доллар даромад келтиради ва 50 минггача кишини иш билан таъминлайди. Маҳаллий зираворлар, чили ва перилла қўшилган аччиқ қўй гўштидан тайёрланган кабоблар энг машҳур таомлар сирасига киради.

Коллеж талабалари ҳам назария, ҳам амалиётни ўрганади. Дастурга масаллиқларни танлаш, олов ва кўмирни бошқариш, шунингдек, ўзига хос таъмларни ишлаб чиқиш каби фанлар киритилган. Бундан ташқари, ўқитиш бизнес-модулларни ҳам ўз ичига олади – ресторан бошқаруви, харажатларни ҳисоблаш ва тадбиркорлик асослари ўргатилади.

Курсни тамомлагандан сўнг битирувчиларга нафақат диплом, балки кадрлар бўлимлари томонидан тан олинадиган профессионал сертификат ҳам берилади.

Декан Ху Цзюннинг сўзларига кўра, дастурга қизиқиш жуда юқори бўлган: ўқув юртига ҳам соҳада ишлаётган ходимлардан, ҳам янги иш бошламоқчи бўлган тадбиркорлардан кўплаб аризалар тушган.

Ўқитиш жараёнига 30 дан ортиқ тажрибали шеф-ошпазлар, шунингдек, махсус ўқув материалларини ишлаб чиққан соҳа экспертлари жалб этилган. Университет маҳаллий ресторанлар билан ҳам ҳамкорлик қилади, у ерда талабалар амалиёт ўташлари ва ўз бизнесларини йўлга қўйишда ёрдам олишлари мумкин.

Асосий ўқув дастури уч йилга мўлжалланган бўлиб, у академик курслар ва жадал амалий модулни ўз ичига олади. Шунингдек, амалий кўникмаларга йўналтирилган бир ойлик қисқа муддатли курслар ҳам мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой кабобпазлик Барбекю

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг