Райҳон Ғаниева қўшиқ учун шеърни шоирдан рухсатсиз олгани аниқланди

3-саҳифа

image

Хонанда Райҳон Ғаниева ижро этган “Яхшимасми” номли тарона шеър муаллифидан рухсат олинмасдан басталангани аниқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамоат бирлашмаси томонидан халқ орасида “Абдуссамий” тахаллуси билан танилган шоир Шохруҳ Абдувоҳидовга тегишли “Яхшимасми” ҳамда “Эртага борамизми” номли шеърлари муаллифнинг рухсатисиз ижро этилгани юзасидан ҳуқуқий чора кўрилишини сўраб қилинган мурожаат Адлия вазирлиги томонидан ўрганилиб чиқилган.

Ўрганиш мобайнида таниқли ижодкорлар Райҳон Ғаниева ижросидаги “Яхшимасми” ҳамда “Саҳар” гуруҳи солисти Анвар Жўраев томонидан ижро этилган “Эртага борамизми” номли қўшиқларининг шеърлари, бастакор Шаҳбоз Носиржонов томонидан муаллиф рухсатсиз фойдаланилгани аниқланиб, ҳолат юзасидан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддаси (муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг қарорига кўра, муаллифлик ҳуқуқини бузган шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1771-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида – 750 минг сўм жарима жазоси берилган.

Маълумот учун, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонуннинг 65-моддасига асосан муаллиф ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хонанда Авазбек Олимов муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун судга берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд Райҳон Ғаниева Муаллифлик ҳуқуқи бастакор Анвар Жўраев Яхшимасми Эртага борамизми Шохруҳ Абдувоҳидов Шаҳбоз Носиржонов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг