Лукашенко аёлларга гўзаллигини сақлаб қолиш учун қор курашни маслаҳат берди (видео)

Олам

image

Беларусь резиденти Александр Лукашенко очиқ ҳавода қор тозалаш аёл гўзаллигини ҳар қандай косметик муолажадан кўра яхшироқ сақлаб қолишига ишонишини айтди. Бу ҳақда кеча, 30 январь куни Лукашенко саноат корхоналаридаги аёл ходимлар билан ушрашув чоғида маълум қилди.

 

Қайд этилишича, Александр Лукашенко пардозланган аёлларга қараганда табиий аёлларни ҳуш кўришини яширмаган. Ва бу ҳақда аёлларга тавсия ҳам берган. Унинг сўзларига кўра, тоза ҳавода белкурак билан ишлагандан сўнг аёллар доимо ёш ва гўзал бўлиб қоладилар. 

“Сиз гўзал бўлишни жуда хоҳлайсиз. Юзингизга, танангизнинг бошқа қисмларига турли хил микробларни юқтирасиз, кимдир буғхонага борса, кимдир асал суртади ва ҳоказо. Мен буни тушунаман, биламан. Гўзаллик учун энг яхши асал – белкурак олиб, қорни тозалаш. Ишонинг, бу энг яхши даво. Табиий гўзал аёллар эркакларнинг орзуси”, деди Беларусь резиденти.

Лукашенко шахсан ўзи белкуракда қор курашни яхши кўради. У мунтазам равишда қор тозалашда ходимларига ёрдам бериб келади. Жорий йилнинг январь ойи бошида Россия телеканалларидан бирида, Беларусь раҳбари ва унинг ўғли Николай қор кураклари билан ёққан қорларни тозалашга ёрдам бераётгани тасвирланган лавҳа намойиш этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти хокими Зойир Мирзаев тандирда нон ёпмай қўйган аёлларда рак кассалиги ривожланиши ҳақида башорат қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Лукашенко қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг