Маҳкумдан 7,5 минг доллар талаб қилган шифокорлар ушланди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги маҳкумлар учун ихтисослашган шифохонада даволанаётган шахсдан 7,5 минг доллар талаб қилган шифокорлар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Жазони ижро этиш департаменти бўйича бўлимига маҳкумлар учун ихтисослашган шифохонада даволанаётган маҳкум ариза билан мурожаат қилиб, ушбу колониянинг тиббиёт бўлимида шифокор лавозимида ишлаб келаётган ходим ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ундан Жиноят кодексининг 96-моддасида (жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш) назарда тутилган мажбурий даволаш чораларини 95-модда (тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни узайтириш, ўзгартириш ва тугатиш) асосида бекор қилиб бериш эвазига 7,5 минг АҚШ доллар талаб қилганини маълум қилган.

Шунингдек, колония шифокори Тошкент вилоятининг Кўп тармоқли поликлиникасида жарроҳ бўлиб ишловчи таниши орқали ушбу пулларнинг 1,5 минг АҚШ долларини жазо муддатини ўтаётган маҳкумнинг укасидан олганини ҳам айтиб, пулнинг қолган қисмини талаб қилиб келаётган 2 нафар шифокорга қонуний чора кўришни сўраган.

Маҳкумнинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилиб, келишилган пул маблағларини олаётган вақтида Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Жазони ижро этиш департаменти бўйича бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушбу шахслар қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида ички ишлар ходими 10 минг доллар билан қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент колония Маҳкум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг