Мадонна Рим папасини Ғазога боришга чақирди

Олам

image
Ғазодаги черковга ҳужумдан сўнг Нетаньяху Рим папасига сим қоқди north_east

Ғазодаги черковга ҳужумдан сўнг Нетаньяху Рим папасига сим қоқди

Америкалик қўшиқчи Мадонна Рим папаси Лео XIV га мурожаат қилиб, уни Ғазо секторига ташриф буюришга чақирди. Бу ҳақда у кеча, 12 август куни ўзининг Instagram саҳифасида ёзди.

“Жуда кеч бўлиб қолмасидан олдин болаларга нур олиб келинг. Она сифатида уларнинг азоб-уқубатларига бефарқ қараб туролмайман. Дунё болалари ҳар биримизга тегишли. Сиз ичкарига кириши ҳеч ким рад эта олмайдиган ягона инсонсиз”, деб ёзган у.

Шунингдек, Мадонна вақт жуда оз қолганини қўшимча қилган ва Ғазо болаларини қутқариш учун гуманитар коридорларни тўлиқ очиш зарурлигини айтган. Қўшиқчининг фикрича, сиёсат вазиятни ўзгартира олмайди, бироқ “онг” буни уддалаши мумкин. Шу сабабли у папага мурожаат қилишга қарор қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ғазо секторида 2023 йилнинг 7 октябридан бери очлик ва тўйиб овқатланмаслик оқибатида вафот этганлар 227 кишига етган. Уларнинг қарийб ярми эса болалар. Шунингдек, Исроилнинг Ғазодаги уруши оқибатида камида 61 599 киши ҳалок бўлди, 154 088 киши яраланди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил  Ғазодаги Аш-Шифа шифохонаси олдидаги журналистлар жойлашган чодирга зарба берганди. Оқибатда Исроил армияси “Аl Jazeera”нинг таниқли журналисти Анас ал-Шариф ва унинг тўрт ҳамкасбини ўлдирган. Улар фронт чизиғини ва минтақдаги очарчиликни ёритиш билан шуғулланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рим папаси Мадонна Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг