Мадримов Кроуфорд - Ортис эҳтимолий жангига тахмин билдирди

Спорт

image

Профессионал бокснинг WBA йўналишидаги собиқ чемпион Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд бокс интеллекти ва тезлиги эвазига Вержил Ортисни мағлуб эта олишига ишонади. Бу ҳақда у “Secondsout” нашрига берган интервьюсида айтди. 

“Кроуфорд топ ва у юқори даражадаги жангчи. Унда куч, бокс интеллекти ва тезлиги бор. Теренсдаги барча сифатлар юқори даражада. Шу сабаб, Кроуфорд Ортисни мағлуб эта олади”, дейди Мадримов.

Маълумот ўрнида, Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд 2024 йилнинг 4 августида тўқнаш келган ва унда очколар ҳисобига кўра Кроуфорд ғалаба қозонган.

Эслатиб ўтамиз, 23 февралга ўтар кечаси Саудия Арабистонида бўлиб ўтган бокс оқшомида Исроил Мадримов WBC вакант вақтинчалик чемпион камари учун америкалик Вержил Ортисга қарши рингга кўтарилди ва якунда очколар ҳисобига кўра мағлуб бўлди. Шу тариқа, Мадримов фаолиятидаги 2-мағлубиятни қабул қилиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Профессионал бокс Исроил Мадримов WBA Теренс Кроуфорд Вержил Ортис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг