Махсус белгисиз СИ контентларга жарима жорий қилиниши мумкин. Қозоғистонда!
Олам
−
17 Январь 1264 1 дақиқа
Қозоғистонда сунъий интеллект ёрдамида яратилган, лекин белгисиз тарқатилган контент учун жарима жорий этилиши таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда мамлакат Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бундай материалларни махсус белгисиз тарқатганлик учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилади. Шу билан бирга, вазирлик ҳар бир расм ёки видеони оммавий равишда текшириш ниятида эмас. Ваколатли орган мурожаатлар ва шикоятлар, шунингдек очиқ манбалар ва контент тарқатиладиган расмий каналлар мониторинги натижаларига асосан чоралар кўради.
Маъмурий жавобгарлик сунъий интеллект контентини яратганлик учун эмас, балки уни белгиламасдан ишлатиш ва тарқатиш учун белгиланади.
Сунъий интеллект контентини маркировкалаш талабларини бузганлик учун қуйидаги миқдорларда жарималар назарда тутилган:
- жисмоний шахслар учун – 64 минг 875 тенге;
- кичик бизнес субъектлари учун – 86 минг 500 тенге;
- ўрта бизнес учун – 129 минг 750 тенге;
- йирик бизнес учун – 432 минг 500 тенге.
Мамлакатда сунъий интеллект тўғрисидаги қонун 2026 йил 18 январдан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон пойтахти Бишкекда суд блогерни мамлакат Президенти Садир Жапаров билан боғлиқ сунъий интеллект томонидан яратилган тасвирни эълон қилгани учун жаримага тортганди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
18:52